ЎзР ФА Ботаника институти мутахассислари кейинги йиллар давомида Ўзбекистоннинг ёввойи флораси хилма-хиллигидан барқарор фойдаланмоқда. Илмий изланишлар ширинмия, тожик ковраги, сассиқ коврак, ковул, самарқанд ўлмасўти, шумғия ва бошқалар талаб қилинаётган турларга қаратилган.

Ширинмия хом-ашёсига талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда, масалан, биргина Америка Қўшма Штатлари 50 минг тонна ширинмия илдизини импорт қилади, унинг нархи сифатига қараб 1 тонна учун 600 – 2200 долларгача баҳоланади. Йиллик ўсиб бораётган хом-ашёга талаб ва назоратсиз ширинмия илдизини йиғиб олиш натижасида республикамиздаги табиий майдонларининг кескин камайишига олиб келди. Масалан, Сирдарё вилоятида назоратсиз йиғиш натижасида 90-йилларнинг охири ва 2000-йилларнинг бошларида олдин мавжуд бўлган табиий майдонлар деярли йўқолиб кетди.

Юқорида келтирилган бошқа турларнинг майдони эса сезиларли даражада камайган. Дастлабки ширинмия майдонларида ҳозирда асосан қишлоқ хўжалик экинлари (пахта, шоли ва б.) экила бошланган.

ХХ асрнинг 70–90 йиллари илмий адабиётларида келтирилган (Бахиев 1974; 1983; Даулетмуродов 1991) маълумотлар, дала тадқиқотлари билан таққослаш орқали юқоридаги ҳолат аниқланган. Хозирги вақтда Қорақалпоғистон ҳудудида ширинмиянинг табиий заҳиралари қисман сақланиб қолган.

1-диаграмма

Қорақалпоғистон Республикасида ширинмия табий захира майдонларининг камайиш динамикаси

tabiiy_tarqalish

Шундай қилиб, 1983 йилдан 2019 йилгача тўпланган маълумотлар таққосланганда, ширинмиянинг табиий захиралари умумий ҳажмидан 10 баробардан кўпроқ камайган деган хулосага келишимиз мумкин.

 

Бизнинг фикримизча, бунга нафақат иқлим ўзгариши, балки, инсонларнинг табиий ресурслардан назоратсиз ва нооқилона фойдаланиши оқибатида келиб чиққан.

Қишлоқ хўжалигида ерларни ҳайдаш натижасида ширинмиянинг табиий майдонлари камайишига олиб келмоқда. Фермерларга ерни узоқ муддат фойдаланишга берилиши ҳисобига улар томонидан техника орқали ширинмиянинг илдизпоялари йиғиб олиниши ва суғориш каналлари атрофидан ковлаб олиниши нафақат суғориш иншоатларини, балки ўсимлик жамоаларининг ҳалокатли равишда бузилишига олиб келмоқда.

2-диаграмма

Ширнмия табиий майонларида хосилдорликнинг камайиш динамикаси

Xosildorlik

Ширинмия хом-ашёси, яъни илдизларининг йиғилиши ва қуритилиши қоидалари бузилиши, айниқса, глициризин кислотасининг миқдорига ва сифатига таъсир қилади.

Тадқиқот натижалари даврий илмий журналларда ва конференция материалларида эълон қилинган. Доривор ўсимликлар захираларининг ҳозирги ҳолати тўғрисида маълумотлар доимий равишда Ўзбекистон Республикаси Экология ва табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига тақдим этилади.

 

Ширинмия ўсимлиги тарқалган майдонларни хозирги ҳолати

shirin_miya3

shirin_miya1

shirin_miya2