2019 йилнинг 8-май куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармаси ва Ботаника институти бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бирлашган касаба уюшмаси ҳамкорлигида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Ботаника институти мажлислар залида ўтказилиб, бевосита семинарда Фанлар академияси Ёш олимлар кенгаши раис ўринбосари Г.Х.Тиллаева, Ботаника институти директори К.Ш. Тожибаев, Фанлар академияси Бирлашган касаба уюшмаси раиси Ш.С. Жўраев, Фанлар академияси иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Д. Бердибаевалар иштирокида олиб борилди.

yoshlar semitar-1

Семинарга ФА Ёш олимлар кенгаши раис ўринбосари Г.Х.Тиллаева раислик қилиб, ҳозирги кунда ёш олимларни илмий-тадқиқот ишларида бевосита қўллаб-қўллаб қувватлаб, ўз навбатида рағбатлантириб келаётган ФА касаба уюшмаси томонидан амалга оширилаётган тадбирларга тўхталиб ўтган ҳолда сўзни ФА Бирлашган касаба уюшмаси раиси Ш.С. Жўраевга берди.

Ш.С. Жўраев ўз нутқида ҳозирги кунда касаба уюшмаси билан раҳбариятнинг асосий вазифаларидан бири ёшларни илмга қизиқтириш, йўналтириш, шарт-шароитлар билан таъминлаш, рағбатлантириш ва ёш олимларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган тадбирлар ҳавас қиларли даражада эканлигини таъкидлади.

yoshlar semitar-2

Шунингдек, ҳозирги кунда ёшларга меҳнат шароитини яратиш ва мехнат муҳофазасини қўллаб-қувватлаш бўйича Тошкент шаҳар босқичида ФА Ботаника институтида олиб борилаётган тадбирлар йил сарҳисоби кўра “Ёшларга меҳнат шароитини яратиш ва мехнат муҳофазасини қўллаб-қувватлаш бўйича энг яхши вакил” номинацияси қўлга киритилганлиги билан табриклаб, институт директори К.Ш. Тожибаев эсдалик совғалар тақдим этди.

yoshlar semitar-3

Семинар навбатида, маъруза учун сўз ФА Ботаника институти директори академик К.Ш. Тожибаевга берилди.

Академик К.Ш. Тожибаев ўз нутқида ҳозирги кунда ёшларда илмий ижодкорликни ривожлантириш, илмий салоҳиятни ошириш бўйича Ботаника институти ва бевосита ўз илмий фаолияти бўйича олиб борилган тадқиқотлар мисолида маълумотлар билан ўртоқлашди.

yoshlar semitar-4

yoshlar semitar-5

Навбатдаги маъруза кимё фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) А.Б.Ибрагимов томонидан “Синтез, строение и биологическая активностьновых координационных соединение”  мавзусида бўлиб, маърузачи томонидан ўз илмий фаолияти давомида эришган ва эришаётган ютуқлари тўғрисида қизиқарли маълумотлар берди.

yoshlar semitar-6

Семинар навбатида, маъруза учун сўз ФА иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Д. Бердибаева берилиб, маърузачи ўз нутқида ҳозирги давлатимиз томонидан ёшлар учун берилаётган имкониятлар чексиз эканлигини таъкидлаб, ҳозирги куннинг илм-аҳли нафақат ўз мутахассислиги бўйича, балки чет тилларини ҳам мукаммал эгаллаши замон талаби эканлигига тўхталди. Ўз навбатида, ёшларга бугунги семинардан ўзлари учун керакли хулосалар чиқаришлари ва ўз илмий фаолиятини замон талабига мос равишда олиб боришларини айтиб ўтди.

Семинар сўнгида ФА Ёш олимлар кенгаши раис ўринбосари Г.Х.Тиллаева сўзга чиқиб, эндиликда бундай семинарлар Фанлар академияси тизимида ҳар бир институтларда режа асосида ўтказилишини таъкидлаб, мазкур семинарларда барча ходимларни фаол иштирок этишга чорлади.