Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти ҳамда Central Asian Desert Initiative (CADI) халқаро лойиҳасининг субкомпоненти сифатида Михаэля Зуккова жамғармаси ва Германиянинг Грайфсвальд университети билан ҳамкорликда “Марказий Осиёнинг виртуал флораси: ўсимлик ресурсларидан барқарор фойдаланиш” (2019-2020 й.й.) мавзусидаги халқаро лойиҳасини амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳанинг асосий вазифалари Ўзбекистон Миллий гербарийси (TASH) коллекцияларини рақамли форматга ўтказиш, Ўзбекистон Республикасининг кам ўрганилган худудларида дала экспедиция тадқиқотлари олиб бориш, озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан энг муҳим аҳамиятга эга бўлган бир уруғпаллали ўсимликларнинг мисолида Ўзбекистон ва Марказий Осиёда флорасидаги турларининг онлайн маълумотлар базани (виртуал флораси)ни яратишдир.

2019 йилнинг ҳозирги кунигача бўлган вақт мобайнида “Ўзбекистоннинг виртуал флораси” веб-интерфейси Грайфсвальд университети IT-мутахасисларининг томонидан ишлаб чиқилган веб-инфратузилмаси (FloraGreif) асосида яратилди. Айни кунларда лойиҳа иштирокчилари томонидан маълумотларни юклаш ва таҳрирлаш жараёни давом этмоқда. Ҳозирда мазкур тизимга 5 мингга яқин гербарий намуналари киритилган.

2019 йил июль ойида лойиҳа доирасида “Ўзбекистоннинг виртуал флораси” га янги маълумотлар тўплаш учун Нурота тоғ тизмаси ва Aнгрен платосига худудларига ҳамкорликда дала экспедиция тадқиқотлари ташкил этилди.

Экспедицияда Фанлар академияси Ботаника институтининг бир қатор олимлари, шунингдек, Германиянинг Грайфсвальд университети томонидан эса2 нафар ёш мутахассислар – Кристина Малпика ва Леоние Ҳебермеҳл иштирок этишди. Экспедиция давомида шу тоғли ҳудудларнинг флораси бўйича янги маълумотлар олинди ва Марказий Осиё флорасга мансуб бўлган эндем ва камёб ўсимликларнинг янги популяциялари аниқланди. Германиялик мутахасисларнинг диққат марказида баландтоғ минтақаларида жойлашган ботқоқ (соз) ўтлоқларини таркибини ўрганиш бўлди.