Устувор йўналишлари

Ўзбекистон арид минтақалари яйлов ўсимликларининг замонавий ҳолатини ўрганиш, хариталаш ва чўл яйловлари ҳосилдорлигини аниқлаш, чўлланиш жараёнида яйлов камёб турлари ценопопуляцияларининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш. Қуйидаги йўналишларда илмий изланишлар олиб борилмоқда:
1. Ўзбекистон арид минтақалари яйлов ўсимликларининг замонавий ҳолатини хариталаш йўли билан ўрганиш. Яйловларда деградация даражаси ва босимини аниқлаш, яйловларнинг мавсумий ҳосилдорлигини аниқлаш. Ўзбекистон арид минтақалари яйлов ем-хашак флорасини аниқлаш, ем-хашак ўсимликларини биоморфлар, биотоплар ва ейилувчанлик бўйича таҳлил қилиш. Республикамизнинг маълум маъмурий ва географик ҳудудлари яйловларидан барқарор фойдаланиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш.
2. Тадқиқотларимизнинг аввалги босқичларида аниқланган, инқирозга учраган майдонларда фитомелиорация учун ем-хашак ўсимликларнинг био-экологик хусусиятларини ўрганиб, истиқболли турларни танлаш. Шўрланган ерлардаги яйловларнинг ҳосилдорлигини ошириш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш учун турларнинг галоаккумуляция ва галотолерантлик хусусиятларини ўрганиш. Ушбу тадқиқотлар натижасида турларнинг шўрга чидамлилиги бўйича экологик гуруҳлар ишлаб чиқилмоқда, Ўзбекистон чўлларидаги кўчар қумларини мустаҳкамлаш учун истиқболли турлар танлаб олинмоқда.
3. Ўзбекистон табиий флорасининг камёб ва йўқолиб бораётган турлари бўйича популяцион-онтогенетик тадқиқотлар. Ушбу тадқиқотлар турли эколого-ценотик шароитларда ўсувчи камёб турларнинг морфологик ва онтогенетик хусусиятларнинг хилма-хиллигини аниқлашга, улар ценопопуляцияларининг критик ва оптимал ҳолатлари критерияларини аниқлашга ва ўз-ўзини тиклаш механизмларини аниқлашга қаратилган; ҳар бир ўрганилаётган тур ценотик популяцияларининг виталитет ҳолатини намоён қилувчи электрон картасхемасини тузиш. Олинган натижалар асосида республикамиз алоҳида қўриқланадиган ҳудудлар чегараларини кенгайтириш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилмоқда.
4. Ўсимликлар ривожланишининг замонавий тенденциясини баҳолаш ва чўлланишни айрим компонентларининг Оролбўйи экосистемаларига таъсирини аниқлаш (иқлим ўзгариши, Орол денгизининг қуриши ва нефть-газ соҳасининг ривожланиши). Оролбўйи ўсимликлари биомассаси динамикасини NDVI кўрсаткичлари бўйича аниқлаш ва уларнинг харитасини тузиш. Ўрганилаётган ҳудудларда яйловлар ҳажмини аниқлаш ва яйловлардан фойдаланишни оптималлаштириш йўлларини ишлаб чиқиш.
5. Мавжуд геоботаник таърифларнинг электрон базасини тузиш ва Ўзбекистон ўсимликлари экологик шкаласини ишлаб чиқиш.

Лабораториянинг илмий ютуқлари

2007-2011 йилларда “Жанубий-Ғарбий Қизилқум ва Оролқум ўсимликлар қопламининг трансформацияси ва галоадаптацияси хусусиятлари” мавзуси бўйича фундаментал лойиҳа. Лойиҳа доирасида тадқиқот ҳудудидаги ўсимликларнинг трансформация хусусиятлари ва фитоценотик хилма-хиллиги аниқланган ва “Кўкчатоғ ўсимликлар қоплами” (М1:100000) харитаси тузилган. Чўлланиш омиллари (механизмлари) аниқланган ва тадқиқот ҳудудидаги ўсимликларининг пайҳонланиш даражаси ва кўламини баҳолаш критериялари ишлаб чиқилган. Антропоген босим шароитларида ўсимликларнинг замонавий ҳолатини аниқлаш учун эдификаторлар популяцияларининг ёш ҳолатлари, қонуниятлари Қулжуқтоғ қияликлари экспозициясига боғлиқ ҳолда аниқланган. Турли ўсимлик жамоаларидаги эдификатор ва доминант турларнинг эколого-биологик, физиологик хусусиятлари ҳосилдорлик билан боғлиқ ҳолда ўрганилган, бу эса деградацияга учраган ҳудудларни яхшилашнинг назарий асоси ҳисобланади. Қиёсий жиҳатдан турларнинг галофакторга чидамлилигини аниқлаш мақсадида Қулжуқтоғнинг жанубий ва шимолий ёнбағирлари эдификатор ва доминант турларининг физиологик мослашуви ўрганилган. Чўлланиш характерини белгиловчи тупроқдаги туз таркиби аниқланган, стрессга чидамлилиги кўрсткичи сифатида Орол денгизи ва Қизилқум коллекция майдонларидаги ўсимликларнинг ҳаётий яшовчанлиги аниқланган.
2012-2014 йилларда “Марказий Қизилқум яйлов экосистемаларининг замонавий ҳолатини баҳолаш” мавзусидаги амалий лойиҳа. Лойиҳа доирасида “Кўкча массиви яйлов харитаси” (М 1:200000) ва унга изоҳ тузилган. Майдони ва мавсумий ер устки ҳосилдорлиги аниқланган, яйлов хилларининг деградация даражаси A, B, V индекслари билан кўрсатиб берилган. Харитада жами 8 та яйлов типи ва 18 та картографик бирлик ажратилган, улардан 13 таси яйлов хиллари. Кўкча массиви яйлов хилларида юксак ўсимликларнинг жами 37 оила, 116 туркум ва 160 тури қайд қилинган. 17 та доминант ем-хашак турларининг биокимёвий таркиби ўрганилган. Кўкча массивининг яйлов экосистемаларида камёб турлардан Lagochilus inebrians, Lagochilus gypsaceus, Juno hippolyti, Tulipa michаeliana ва Tulipa lehmanniana учрайди. Уларнинг ҳар бир ценопопуляциясига таъриф берилган. Қизилқум чўл станциясида ем-хашак ўсимликларининг биоэкологик хусусиятлари ўрганилган ва 40 та турдан 16 таси катта ҳаётий циклини давом эттираётгани аниқланган.

Karta

 

2015-2017 йилларда “Чўлланиш жараёнида Қизилқум қолдиқ тоғлари камёб ва йўқолиб бораётган турлари ценопопуляцияларининг ҳолатини баҳолаш” мавзусидаги амалий лойиҳа. Лойиҳа доирасида Қизилқум қолдиқ тоғлари камёб ва йўқолиб бораётган турларининг 59 та ценотик популяциялари ўрганилган – Iris hippolyti (Vved.) Kamelin,  Astragalus kuldzhuktauense F.O. Khass., Shomuradov & Esankulov, A. holargyreus Bunge, А. centralis  E. Sheld., Stipa aktauensis Roshev., Ferula kyzylkumica Korovin, Lepidium subcordatum Botsch. et Vved., Tulipa lehmanniana Merckl., T. borszczowii Regel, T. micheliana Hoog., Eremostachys eriolarynx Pazij et Vved., Scorzonera bungei Krasch. et Lipsch. Уларнинг онтогенетик структураси ва ценопопуляция типлари аниқланган. Танланган организм ва популяцион белгилар асосида Қизилқумнинг камёб турлари ценопопуляцияларининг замонавий ҳолати баҳоланган. Ўрганилган ценопопуляцияларнинг виталитет ҳолатини акс эттирувчи тарқалиш хариталари тузилган.

2016-2017 йилларда “Қашқадарё вилояти камёб ва йўқолиб бораётган юксак ўсимликлар ва умуртқали ҳайвонлар кадастри” мавзусидаги амалий лойиҳа. Ушбу лойиҳа доирасида илк бор Қашқадарё вилояти флорасининг 2023 турни ўз ичига олувчи 617 туркум ва 103 оиладан иборат кадастр рўйхати тузилган. Гербарий намуналарининг танқидий таҳлили натижасида Ўзбекистон флораси учун қуйидаги 12 янги тур аниқланган: Chenopodium urbicum L., Halimocnemis beresinii Iljin, Limonium chrysocomum (Kar. &Kir.) Kuntze, Rhodiola recticaulis Boriss., Erigeron andryaloides (DC.) Benth. ex C.B. Clarke. (Psychrogeton andryaloides (DC) Novopokr.), Cousinia pannosa C.Winkl, Pedicularis sarawschanica Regel, Scrophularia canescens Bong., Phlomoides baldschuanica (Regel) Adylov, Kamelin&Makhm., Scutellaria jodudiana B.Fedtsch., Scutellaria poecilantha Nevski ex Juz. и Alopecurus nepalensis Trin. ex Steud. Қашқадарё вилоятидан Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 88 тур ўсимликнинг кадастр рўйхати тузилган. Улардан 39 таси миллий эндемиклар, 1 тур IUCNRedList киритилган ва яна 1 тур CITES га киритилган. Dianthus uzbekistanicus Lincz., Eremurus robustus (Regel) Regel, Salvia lilacinocoerulea Nevski., Allium jesdianum subsp. angustitepalum (Wendelbo) F.O. Khass. & R.M. Fritsch., Tulipa fosteriana W. Irving и Iris magnifica (Vved.) F.O. Khass. & Rakhimova турлари ценопопуляцияларининг замонавий ҳолати баҳоланган.

Сўнгги йилларда тадқиқотлар иккита лойиҳа доирасида олиб борилмоқда: “Навоий ва Бухоро вилоятларининг камёб ва йўқолиб кетаётган юксак ўсимликлари кадастри” ва Чўлланиш жараёнида Устюрт ўсимлик ва ҳайвонот олами ривожланишининг замонавий тенденцияси”. Биринчи лойиҳада Навоий вилояти юксак ўсимликларининг рўйхати тузилган бўлиб, у 90 та оила, 509 та туркум ва 1561 та турни ўз ичига олган. Ушбу таксонларнинг Навоий вилояти бўйича ботаник-географик тарқалиш районлари аниқланган. Марказий гербарий маълумотлар базаси ва адабиётлар таҳлили асосида Қизил китобга киритилган 43 та ўсимлик турининг кадастр рўйхати тузилган. Шундан 26 та тур – миллий эндемлардир. «Қизил китоб»га киритилган турлар тарқалишининг ГИС харитаси тузилган ва 21 та тур ценопопуляциясининг онтогенетик структураси ўрганилган. Мавжуд ва янги йиғилган материаллар таҳлили асосида тадқиқот районининг 205 та нуқта йиғиндисидан иборат камёб ва йўқолиб бораётган турларнинг давлат кадастри шакли тўлдирилган.

Фундаментал лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Устюрти ўсимликлар жамоасининг қайта қуриш механизми аниқланган. NMDS таҳлили асосида Kernel density (f) кўрсаткичлари ва сукцессия жараёнида жамоаларнинг тақсимланиш характери кўрсатилган ҳамда келажакда ўрганилаётган ҳудуд ўсимлик қопламидаги ўзгаришлар баҳоланган. Бунда Марказий ва Шимолий Устюртнинг айрим калит жамоаларида статуснинг сусайиши ёки доминант турларнинг йўқолиши орқали акс этган ўзгаришлар, шунингдек, ўсимлик жамоалари ўзгарувчан параметрларининг NMDS (95%) ишончлилик қиймат чегарасидан оғиши аниқланган. Охирги йилларда мезофит жамоаларда биохилма-хиллик индексининг камайиши полидоминант индекси билан ижобий корреляциялаши Орол денгизининг қуриши каби ноқулай шароит билан боғлиқлиги аниқланган. Нейрон-регрессив ва нейрон-кластер таҳлиллар асосида Шарқий чинк жамоаларининг тур таркибида ксерофит ва галофит ўсимликлар ҳиссасининг кўпайиши ҳамда келажакда уларнинг прогрессив тенденцияси (r2=0,03) асосланган.

Karta3                               Karta2

Karta1

Халқаро лойиҳалар

2005-2008 йилларда Cropping Systems Research Laboratory (Техас, США) билан ҳамкорликда “Қум стабилизацияси техникаси тадқиқотлари (Research on sand stabilization techniques)“ мавзусидаги халқаро лойиҳа. Лойиҳа доирасида Орол денгизи қуриган тубининг икки профилида йирик масштабли “Ўсимликлар қоплами харитаси” тузилган. Харитада ўсимликлар қопламининг 4 типи ва 11 формацияси доирасида 30 картографик бирлик ажратилган. Белгиланган икки профил бўйича қирғоқ бўйидан сув юзасигача бўлган масофада тупроқнинг механик таркиби, намлиги, чиринди ва тузлар таркиби ўрганилган. Денгизнинг қуриган тубида фитоценозларнинг бирламчи сукцессиясининг асосий механизми сизот сувларининг минерализация ва чуқурлиги, рельеф шакли, тупроқнинг литологик таркиби ва қирғоқнинг чекиниш тезлигига асосланган экотопик танлов ҳисобланиши аниқланган. Ўсимликларнинг тузга ва қуруқликка чидамлилиги бўйича олиб борилган лаборатория ва иссиқхона тажрибалари асосида янада истиқболли турлар танлаб олинган – Salsola richterii, Ammodendron conollyi, Calligonum setosum, Astragalus villosissimus, Ceratoides eversmanniana, Artemisia ferganensis. Орол денгизи қуриган тубининг кўчар қумларини мустаҳкамлаш учун танлаб олинган турлар ёрдамида агрофитоценоз яратиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилган.

Karta4

Орол денгизининг қуриган туби ўсимликлар қоплами харитаси

 

Лабораториянинг қисқача тарихи ҳақида

Геоботаника ва ўсимликлар экологияси лабораторияси 2000 йилда экология, геоботаника лабораторияси, Қизилқум чўл станцияси ва Нурота яримчўл станциясининг қўшилишидан ташкил топган.
Геоботаника лабораторияси 1950 йилда В.П. Дробов раҳбарлигида ташкил топган. Кейинроқ лабораторияни А.Я. Бутков, Г.Х. Хамидов, Н.И. Акжигитова, О.Х. Хасановлар бошқарган. Лабораториянинг асосий йўналиши – Ўзбекистоннинг табиий ўсимлик қопламини тадқиқ этиш ва ундан оқилона фойдаланиш йўлларини ўрганишдан иборат бўлган. Кўп йиллик тадқиқотлар асосида лаборатория ходимлари томонидан республиканинг картографик материаллари умумлаштирилган ва Ўзбекистоннинг йирик масштабли ўсимликлар қоплами харитаси ҳамда унинг кўп босқичли изоҳи тузилган. 1971-1984 йилларда регионал геоботаник материалларни бирлаштириш натижасида 4 жилдли «Растительный покров Узбекистана и пути его рационального использования» монографияси чоп этилган.
Ўсимликлар экологияси лабораторияси 1953 йилда академик Е.П. Коровин ташаббуси билан ташкил топган. Лаборатория мудирлигига проф. В.А. Бурыгин тайинланган. В.А. Бурыгин раҳбарлигида фитомелиорациянинг илмий асослари ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг тоғ этаклари ва адирлари шароитида ем-хашак бута ва яримбуталарнинг етиштириш йўллари ва методлари режалаштирилган. 1958 йилда лабораторияга проф. Ю.С. Григорьев келиши билан, унга “Ўсимликлар эволюцион экологияси” номи берилган. Унинг раҳбарлигида айрим ем-хашак ўсимликларнинг қиёсий экологик ўрганиш ишлари олиб борилди. 1967 йилда лабораторияга аввалги – ўсимликлар экологияси номи қайтарилган ва унга проф. О.Х. Хасанов мудирлик қилган. Лабораториянинг асосий вазифаси – Фарғона водийси ва Тошкент адирларининг инқирозга учраган майдонларида кўп йилларга мўлжалланган, юқори ҳосилли сунъий яйловлар ташкил этишнинг фитомелиоратив усуллари методларини ишлаб чиқишдан иборат бўлган. Тадқиқот натижалари бир қатор монографияларда («Биология и экология растений, вводимых в культуру в адырной зоне» (1973 й.), «Эколого-биологические основы создания искусственных пастбищ и сенокосов на адырах Ферганской долины» (1977 й.), «Адаптация кормовых растений к условиям аридной зоны Узбекистана» (1983 й.)) акс этган.
1959 йилда акад. А.М. Музаффаров ташаббуси билан Қизилқум чўл станцияси ташкил этилган ва унга қ/х фанлари номзоди Л.Е. Паузнер раҳбар этиб тайинланган. 1961 йилдан 1964 йилгача лабораторияга б.ф.н. А.Д. Ли, 1964 йилдан 1986 йилгача И.Ф. Момотов раҳбарлик қилган. Лабораториянинг вазифаси – Жануби-Ғарбий Қизилқумнинг ҳар хил тупроқ типларида юқори ҳосилли сунъий яйловлар ташкил этишдан иборат бўлган. Асосий тадқиқот натижалари «Теоретические основы и методы фитомелиорации пастбищ Юго-Западного Кызылкума» (1973 й.) ва «Искусственные экосистемы пастбищного назначения в Юго-Западном Кызылкуме» (1978 й.) каби монографияларда ўз аксини топган. Чўл яйловларида фитомелиорациянинг илмий асосларини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга тадбиқ этиш бўйича ЎзР ФА академиги Ж.К. Саидов ва проф. И.Ф. Момотовлар 1981 йилда Давлат мукофотига сазовор бўлганлар.
1960 йилда Нурота яримчўл станцияси ташкил топган ва унга 1974 йилгача қ/х фанлари номзоди С.Г. Головченко раҳбарлик қилган. Станция қурғоқчиликка чидамли ем-хашак ўсимликларни танлаш ва изеннинг истиқболли формаларини Ўзбекистоннинг ярим чўл минтақасида кўпайтириш йўллари билан шуғулланган. 1974 йилдан 1986 йилгача лабораторияга б.ф.н. Н.Т. Темирбаев мудирлик қилади ва лаборатория йўналиши анча кенгайтирилади. Лаборатория ходимлари С.Г. Головченко ва А. Расуловлар изеннинг истиқболли формаларини ишлаб чиқаришга тадбиқ этганлари учун 1971 йилда Беруний номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлганлар.
1986 йилда фитомелиоратив ишларнинг кучайтириш мақсадида 3 лаборатория “Табиий яйловлар фитомелиорацияси” лабораториясига бирлаштирилади ва унга 1993 йилгача проф. О.Х. Хасанов раҳбарлик қилади. 1994 йилдан 2012 йилгача лабораторияни проф. Т. Рахимова бошқарган. 2000 йилдан лаборатория “Геоботаника ва ўсимликлар экологияси” номи билан аталади. Ушбу даврдан бошлаб проф. Т. Рахимова раҳбарлигида Жануби-Шарқий ва Жануби-Ғарбий Қизилқум ҳамда Орол денгизининг қуриган саҳни ўсимлик қопламининг ҳозирги ҳолати ўрганилган. Тадқиқот олиб борилган районларнинг йирик масштабли ўсимликлар қоплами ва яйловлари хариталари тузилган.
Лабораторияда 8 фан доктори ва 41 биология фанлари номзодлари тайёрланган.

Нашрлар (илмий мақолалар)

Хасанов O.X., Рахимова Т., Шомуродов Х.Ф. Влияние антропогенных факторов на пастбищную растительность Узбекистана // Проблемы освоения пустынь. – Ашхабад, 2006. – 2. – С. 32-33.
Rakhimova T., Rakhimova N., Toderich K., Shomurodov H. Ecological and biological Features of some Artemisia species from subgenus Seriphidium (Bess.) Rouy. and prospects of their use in Uzbekistan // Journal of Arid Land Studies, 2006. – № 15 (4). – Р. 207-210.
Khassanov F.O., Shomurodov H., Tojibaev K. A new Allium L. species from middle Asia. Linzer boil. Beitr. 39/2, 2007. pp. 799-802.
Агзамходжаев А.А., Шомуродов Х.Ф. Химическое закрепление и фитомелиорация засоленных песков Арала // Экологические системы и приборы. – Москва, 2008. – №9. – С. 40-45.
Шомуродов Х.Ф., Рахимова Т., Алланазарова У. Картографирование растительного покрова южной осушенной части дна Аральского моря // Вестник Каракалпакского отделения АН РУз. – Нукус, 2008. – №3. – С. 28-30.
Khassanov F.O., Saribaeva Sh.U. Esankulov A.S. A new Astragalus species from Uzbekistan // Stapfia. Germany, Stutgard, 2010. – N 92. – P. 25-26.
Zair S. Shakirov, Sardor A. Khakimov, Habibullo F. Shomurodov, Bakhtiyar R. Umarov. Nodulation in Onobrychis Perennial Legume Plants. American Journal of Plant Sciences, 2010, №1, Р. 119-130.
Шомуродов Х.Ф. Вредные и ядовитые растения пустыни Кызылкум. Журн. Проблемы освоения пустынь. – Ашхабад, 2011. – № 1. – С. 23-27.
Хасанов Ф.О., Шомуродов Х.Ф., Кадыров Г.У. Краткий очерк и анализ эндемизма флоры пустыни Кызылкум. Санкт-Петербург. Ботанический журнал. 2011, т. 96, №2 С. 237-246.
Khassanov F.O., Shomurodov H., Kadyrov G. Taxonomic revision of Allium L. sect. Allium s. l. in Central Asia. Staрfia № 95. 2011. pp. 171-174.
Zair S. Shakirov, Sardor A. Khakimov, Habibullo F. Shomurodov. Effect of salinity and drought on symbiotical and biochemical properties of Onobrychis and alfalfa. American Journal of Agricultural Sciences. Vol.3, No.3, 2012. P. 201-211.
Shomurodov H.F., Rakhimova T.T., Saribaeva Sh.U., Rakhimova N.K., Esov R.A., Adilov B.A. Perspective Plant Species for Stabilization of Sand Dunes on the Exposed Aral Seabed // Journal of Earth Sciences and Engineering. – California: David Publishing, 2013. – № 3. – P. 655-662.
Shi Wei, Bo Rong, Habibullo Shomurodov. Correlation of soil properties and size of Calligonum mongolicum and related species // Journal of Arid Land. 2013. Vol. 4 (1). – P. 63-70.
Shomurodov H., Saribaeva Sh. Effect of gaz extraction on the state of Euphorbia sclerocyathium Korov. Et M.Pop. population // Journal of Arid land studies. – Japan, 2014. Vol. 24 (1). – P. 265-268.
Шомуродов Х.Ф., Хасанов Ф.О. Кормовые растения пустыни Кызылкум // Аридные экосистемы. – Москва, 2014. Т. 20. – №3 (60). – С. 94-101.
Baidya Roy Somnath, Smith M., Morris L., Orlovsky N., Khalilov A. Impact of the desiccation of the Aral Sea on summertime surface air temperatures // Journal of Arid Environments. – Austria, 2014. V.110. – P. 79-85.
Адилов Б.А., Халилов А.М., Рахимова Н.К. Биохимические показатели питательной ценности некоторых кормовых растений Центрального Кызылкума // Узбекский биологический журнал. – Ташкент: Фан, 2014. Специальный выпуск: Ботаника. – С. 9-12.
Habibullo F. Shomurodov, Akbar Akhmedov, Shakhnoza U. Saribayeva. Distribution and the current state of Lagochilus acutilobus (Lamiaceae) in connection with the oil and gas sector development in Uzbekistan // Journal of Ecological Questions. – Poland, 2014. – P. 45-49.
Адилов Б.А., Рахимова Т., Рахимова Н.К., Халилов А.М. Характеристика полынных пастбищ Центрального Кызылкума (Республика Узбекистан) // Растительный мир Азиатской России. – Центральный сибирский ботанический сад СО РАН. – № 3 (19), 2015. – С. 65-71.
Abduraimov O.S., Shomurodov H.F., The ontogenesis and ontogenetic structure of Tulipa micheliana Th. Hoog (Liliaceae) coenotic populations in Uzbekistan // Journal of Novel Applied Sciences, 2015. №4 (10) – Р.1089-1096.
Shomurodov H.F., Saribayeva Sh. U., Akhmedov A. Distribution pattern and modern status of rare plant species on the Ustyurt Plateau in Uzbekistan // Arid Ecosystems, 2015. – Vol. 5. – No. 4. – Р. 261–267.
Khassanov F.O., Shomurodov H.F., Esankulov A. Validation of some Astragalus L. (Fabaceae) taxa in the flora of Middle Asia // Stapfia reports. – Austria, 2016. – №105. – P.59-63.
Adilov B., Rakhimova T., Rakhimova N., Alimova R., Sagdiev M., Vakhidov Yu. Present State of Pasture Types of the Central Kyzylkum // American Journal of Plant Sciences. 2016, 7, 677-683.
Shomurodov H.F., Saribayeva Sh. U. Actual state of coenopopulations of Astragalus centralis Sheld. under conditions of Kuldzhuktau ridge (Kyzylkum desert) // Arid Ecosystems, 2017. – Vol. 7. – No. 4. – Р. 256–262.
Abduraimov O., Shomurodov H., Abduraimov A. Distribution pattern and state of coenotic population of Tulipa Lehmanniana Merckl. in Kyzylkum desert conditions (Uzbekistan) // American Journal of Plant Sciences, 2017. – № 8. – P. 288-296.
Шомуродов Х.Ф., Абдураимов О.С. Онтогенетическая структура и оценка состояния ценотических популяций Tulipa borszczowii (Liliaceae) в Узбекистане // Ботанический журнал. – Санкт-Петербург, 2017. – Т. 102. – №8. – С. 1123-1136.
Rakhimova Tashkhanim, Rakhimova Nodira, Shomurodov Khabibullo, Adilov Bekhzod, Sharipova Vasila. The current situation of coenopopulation of Lepidium subcordatum Botsch. et Vved. (Brassicaceae) in relict mountains Kyzylkum (Uzbekistan) // American Journal of Plan Sciences, – № 13 (9), 2018. –Р. 2612-2625.
Adilov B., Rakhimova T., Shomurodov Kh., Rakhimova N., Vokhidov Yu. Succession of the plant communities of the Ustyurt Eastern cliff (Republic of Uzbekistan) in connection with climate change // Journal of Environmental Protection, 2018, 9. – Р. 1408-1424.
Ozodbek S. Abduraimov, Habibullo F. Shomurodov, Sultonkul A. Daniyarov. The Current State of Cenopopulation of Tulipa micheliana Hoog in Uzbekistan // American Journal of Plant Sciences, 2018, 9, 1725-1739.
Khamraeva D.T., Beshko N.Yu., Abdullayeva A.T., Sharipova V.K. Structural investigation of the secretory system of some endemic and medicinal species of Apiaceae from Uzbekistan // The Iranian Journal of Botany. – 2018. – № 24 (1). – С. 52-64.
Sharipova V.K. Comparative analysis the structure of the leaf Crataegus korolkowii L. (Rosaceae Juss.) сommon in two different environmental conditions // Journal of Novel Applied Sciences. – UAE. 2019. – Vol. 8. N 2. – P. 30-34.

Монографиялар, ўқув қўлланма, тавсиялар ва ҳ.к.

1. Экология, 2008
2. Экология, 2011
3. Красная книга Республики Узбекистан, 2009
4. Ценопопуляции редких и исчезающих видов растений останцовых низкогорий Кызылкума, 2018
5. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари биокимёси: ўқув қўлланма. – Тошкент: Наврўз, 2018.
6. Рекомендации по технологии возделывания полыни беловатой (Artemisia leucodes Schrenk.), продуцирующей биологически активные терпеноиды, применяемые в медицинской практике, 2011.
7. Рахимова Т., Шомуродов Х.Ф., Адилов Б.А., Рахимова Н.К., Майинов Ш.Қ., Воҳидов Ю.С. Ўзбекистон чўл яйловларининг ҳозирги ҳолати ва улардан оқилона фойдаланиш. – Тошкент: Ботаника институти, 2018. – 178 б.

Лаборатория илмий тадқиқотларининг асосий натижалари 17 та монография, кўпсонли тематик тўпламлар ва илмий мақолаларда умумлаштирилган. Шу билан бирга 4-жилдли «Растительный покров Узбекистана и пути его рационального использования» (1970-1980 йй.) монографияси алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, ҳозирги кунгача Ўзбекистонда геоботаник тадқиқотлар учун эталон (намуна) ҳисобланади

kitoblar

 

Лаборатория ходимлари

xodimlar

Лаборатория мудири, б.ф.д., е.и.х.   Шомуродов Х.Ф., e-mail: h.shomurodov@mail.ru

Лаборатория таркиби:

Б.ф. д., проф., е.и.х.  Рахимова Т.                 e-mail:  tashkhanim@mail.ru

Б.ф.н., кат.и.х. Адилов Б.А.                           е-mail: bekhzod_a@mail.ru

Б.ф.н., кат.и.х. Сарибаева Ш.У.                    e-mail:  saribaeva@bk.ru

Б.ф.н., кат.и.х. Рахимова Н.К..                      е-mail:  rakhimovanodi@mail.ru

PhD, кат.и.х. Шарипова В.К.                         е-mail: vasila_82@mail.ru

PhD, кат.и.х. Абдураимов О.С.                     е-mail: ozodbek88@bk.ru

PhD Ахмедов А.К.                                          е-mail: rakbar@rambler.ru

PhD Муминов М.А.                                        е-mail: maxmudjon-83@mail.ru

Кат. лаб. Дувлаева Н.Х.                                  е-mail: duvlaevanx@mail.ru