2019-йил март ойи охирида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими раиси, академик Н.К.Аимбетов, ЎзР ФА Ботаника институти директори, академик К.Ш.Тожибоев ҳамда Ботаника институти лаборатория мудири, профессор Х.Ф.Шомуродовлар иштирокидаги делегация Хитой Фанлар академияси Экология ва география институтида (Урумчи) илмий сафарда бўлишди.

Сафар 2019-2021-йилларда қуриган Орол денгизини ривожлантириш бўйича қўшма тадқиқот лойиҳаларини муҳокама қилиш ва ЎзР ФА Ботаника институтидаги Миллий гербарийни рақамлаштириш учун замонавий ускуналар билан жиҳозлаш масалаларига бағишланди.

Фото№3

Фото№2

Хитой Фанлар академияси Экология ва география институти Хитой Фанлар академиясининг Сзинзян филиалининг етакчиларидан бири бўлиб, Марказий Осиёдаги қурғоқчил минтақаларда тадқиқотлар олиб боришга ихтисослашган. Ушбу Институт Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан, хусусан, Ботаника институти.